7 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясида Маънавият ва маърифат маркази қошида ташкил этилган «Маърифат» тарғиботчилар жамиятининг тақдимот тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда Маънавият ва маърифат маркази ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тақдимотда Республика ва Тошкент шаҳри кесимидаги олий ўқув юртларидан 100 нафарга яқин олимлар, профессорлар, доцентлар, Ўзбекистон халқ артистлари ва ижодкор зиёлилардан иборат кенг малака ва тажрибага эга бўлган тарғиботчилар иштирок этди.
Тадбирда «Маърифат» тарғиботчилар жамиятининг илк аъзоларига тантанали равишда аъзолик гувоҳномалари топширилди.
Изоҳ (0)