11 сентябрдан буён Россиянинг 144 та шаҳридаги турли объектларда портлаш хавфи ҳақидаги 2 300 дан ортиқ аноним хабарлар келиб тушди. Бу ҳақда куч тузилмалари маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«11 сентябрдан 9 октябрга қадар 144 та шаҳарда 2 300 дан ортиқ объект, жумладан, савдо марказлари, мактаблар, вокзаллар, аэропортлар, кинотеатрлар, тунги клублар ва давлат ҳокимияти органлари бинолари ‘телефон террорчилариънинг ҳужумига учради. 950 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган», — дейди агентлик суҳбатдоши.
«Уларнинг барчаси ёлғон хабар бўлиб чиқди», — дея аниқлик киритади куч тузилмалари вакили.
8 октябрь, якшанба кунининг ўзидаёқ Москва, Санкт-Петербург, Йошкар-Ола, Нижний Новгород, Дибенко шаҳрида 37 та объектнинг «миналаштирилганлиги» ҳақида хабар келиб тушган.
«Телефон террорчиларининг» Москвага энг оммавий ҳужуми 6 октябрь, жумага тўғри келган. Ўша куни 250 дан ортиқ турли бинолар «миналаштирилган».
Изоҳ (0)