ЖЧ—2018 нинг Африка қитъаси саралашида муваффақиятли иштирок этган Миср термаси Россия мундиалига йўлланма олди.
«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ фиръавнлар мамлакатини ЖЧ—2018 га олиб чиқди
Мисрликлар сўнгги бор 1990 йил Италия мезбонлигида ўтган ЖЧда иштирок этган бўлиб, кейинроқ, АҚШ, Франция, Япония ва Жанубий Корея, Германия, ЖАР, Бразилия мундиалларида иштирок эта олмай келаётганди.Навбатдаги муваффақият фиръавнлар мамлакатида катта воқелик сифатида нишонланмоқда. Мамлакат президенти Абдул-Фаттоҳ Ҳалил Ас-Сиси бунга сабабчи бўлган футболчиларни мукофотлашга қарор қилди. Унга кўра, Миср термаси сафида саралаш ўйинларида иштирок этган футболчиларнинг ҳар бирига 83 минг АҚШ доллари бериладиган бўлди. Бош мураббий Эктор Купер эса 500 минг доллар билан тақдирланади.
Жамоанинг ЖЧга чиқишида Муҳаммад Салоҳ катта рол ўйнади. Қизиқ томони, Миср сўнгги марта Жаҳон Чемпионатида тўп сурганида, Салоҳ ҳали туғилмаганди. 1992 йилда дунёга келган футболчи чорак аср яшабгина бош жамоасига байрам кайфияти улаша олди.
«Ливерпуль» ҳужумчиси бўлган Муҳаммад Салоҳ Миср термасининг сўнгги 18 та ўйинида 15 та гол уришга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)