Россиянинг Доғистон минтақасида патруль-пост хизмати ва экстремизмга қарши кураш маркази ходимлари ўртасида муштлашув келиб чиқди. Можаро чоғида икки томон вакиллари автоматлардан ҳавога ўқ узди, деб хабар беради Meduza.
8 октябрь куни Советский туман ИИБ ППХ вакиллари машинани тўхтатди. Машинада оддий фуқаро либосида ўтирган йигитлар полиция вакиллари эканлигини айтиб, ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортди. Муштлашув келиб чиқди, унинг чоғида ИИБ ходимлари ҳавога ўқ узди.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, ҳавога камида икки магазин ўқ узилган.
Доғистон ИИВ воқеа юзасидан хизмат текширувини ўтказмоқда.
Изоҳ (0)