Флоридадаги Sea World океанариуми ходими Эми Шумахер Facebook’даги профилида дельфинларнинг икки олмахонга маҳлиё бўлганлиги акс этган кадрларни жойлаштирди, деб ёзади «РИА Новости».
Видеода тўртта дельфин уларни йўқлаб келган олмахонлардан бирини катта қизиқиш билан кузатган ва кўздан йўқотмасликка ҳаракат қилган. Кейинроқ уларга яна бир дельфин қўшилган.
«Кунингизни ғаройиб ёқимтойлик билан безатмоқчи бўлсангиз, болакайлар ёнига меҳмон келганда нима юз берганлигига бир қаранг», — деб ёзди Шумахер.
Видео аллақачон 1,4 миллион мартадан ортиқ кўрилган.
Изоҳ (0)