Россиянинг Владимир вилоятида поезднинг автобус билан тўқнашиши оқибатида ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш ишлари 7 октябрь куни бошланади. Бу ҳақда вилоят губернатори ўринбосари Михаил Колков тезкор штаб йиғилиши якунларига кўра баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Афтидан, эртага бошланади», — деди Колков, марҳумлар шахсини аниқлаш ишларини назарда тутар экан.
Муқаддам Ўзбекистон консули Тоҳир Орипов Москвадан ўзбекистонлик йўловчилар бўлган автобус иштирокидаги ЙТҲ юз берган Владимир вилоятидаги жойга йўл олгани ҳамда ҳалок бўлган ва жабранган фуқаролар шахсини аниқлаш бўйича ишлар бошлангани маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)