Ўзбекистон консули Владимирдаги ЙТҲ жойига йўл олди. Ўзбекистонлик қурбонларнинг шахсини аниқлаш ишлари бошланди
Ўзбекистон консули Тоҳир Орипов Москвадан ўзбекистонлик йўловчилар бўлган автобус иштирокидаги ЙТҲ юз берган Владимир вилоятидаги жойга йўл олди. Бу ҳақда, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Ўзбекистон элчихонаси юз берган воқеадан ўз вақтида бохабар қилинди, ЙТҲ жойига консул Тоҳир Орипов йўл олди. Ҳалок бўлган ва жабранган фуқаролар шахсини аниқлаш бўйича ишлар бошланди», — дея маълум қилди ТИВ вакили.
Мавзуга доир: Владимир автоҳалокати қурбонлари ва жабрланувчиларини олиб қайтиш учун Ўзбекистондан махсус борт учади
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар