Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистон АЁҚШларидан энг оммабоп автомобиль ёқилғиси — АИ-92 бензини ғойиб бўлди. Экспертлар танқисликни маҳаллий ишлаб чиқариш етарли эмаслиги ва давлат томонидан жиддий назорат ўрнатилмагани билан изоҳламоқда, дея хабар беради «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Ҳозирда АИ-92 бензинини нақд пулга фақат бир брендга тегишли АЁҚШларда сотиб олиш мумкин. Бошқа компаниялар станцияларида унинг миқдори чекланган ёки фақат талон ва ёқилғи карталари орқали сотилмоқда. 

Нефтьгаз бозори эксперти Сергей Смирновга кўра тегишли идоралар томонидан қаттиқ назорат ўрнатилмагани ёқилғи танқислигига олиб келмоқда. Қозоғистондаги нефтни қайта ишлаш заводларида бензин етарли даражада ишлаб чиқарилмаслиги ҳам бунга сабаб бўлмоқда. Мамлакат бензиннинг 30, дизель ёқилғисининг 15 фоизини Россиядан импорт қилади. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қозоғистонда яна бензин қимматлагани маълум қилинганди. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Германияда авиация ходимлари иш ташлаши туфайли Uzbekistan Airways Франкфуртга парвозни бекор қилди
Маҳаллий
Бухорода бир қанча оилавий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди 
Иқтисодиёт
Навоийда ўсиш, Тошкентда қисқариш: ҳудудларда товарлар экспорти ҳажми қандай бўлмоқда?