Покистоннинг Белужистон вилоятидаги ибодатхонада содир этилган портлаш оқибатида 18 киши қурбон бўлди, 22 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Воқеа Жхал-Магси шаҳри яқинида рўй берди. Худкуш террорчи ибодатхонага киришга уринганида полициячилар томонидан тўхтатилди ва бино остонасида ўзини портлатиб юборди.
Воқеа жойи ўраб олинган. Жабрланганлар шифохонага етказилди.
Портлаш қурбонларидан бири жангарини тўхтатишга уринган полициячидир. Яна икки полициячи жароҳат олди.