Лас-Вегасдаги мусиқий фестивалда 58 кишини ўлдирган Стивен Пэддокни биринчи бўлиб Mandalay Bay меҳмонхонаси қўриқчиси Хесус Кампос топди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Меҳмонхонани айланиб чиқиш чоғида у жиноятчи қаердан ўқ узаётганини аниқлади ва бу ҳақда полицияга маълум қилди.
Кампос хонага яқинлашганида, Пэддок эшик орқали коридорга қарата ўт очди ва қўриқчи томонга жами 200 дан ортиқ ўқ узди.
Қўриқчи оёғидан яраланди. Кампоснинг ёнида қурол йўқ эди.
«Мен шунчаки ўз ишимни бажараётган эдим», — деди Кампос.
Изоҳ (0)