Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадий курдларнинг Пешмерга кўнгилли отрядларини ҳукумат қўшинларининг расмий қисмига айланишга чақирди. Бу ҳақда у Франция президенти Эмманюел Макрон билан Парижда бўлиб ўтган музокаралар якунларига кўра баёнот берди, деб хабар қилади «РБК».
«Мен Пешмергани Ироқ қуролли кучларининг федерал ҳукумат юрисдиксиясидаги расмий қисмига айланишга чақираман, бу билан фуқаролар хавфсизлигини таъминлаймиз. Шунда биз бу зоналарни тиклашимиз мумкин», — деди ал-Абадий.
Ироқ ҳукумати раҳбари расмий Бағдод курдлар билан қуролли ихтилофни истамаслигини таъкидлаб ўтди.
«Биз тўқнашувни хоҳламаймиз, лекин ҳукумат ҳокимият устун туриши лозим, ҳеч ким унинг ваколатига қарши чиқа олмайди», — қўшимча қилди бош вазир.
Изоҳ (0)