Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Франция жанубидаги Вар департаментида овчи 60 ёшли пенсионерни тўнғиз деб ўйлаган ва уни отиб қўйган. Бу ҳақда Var-Matin нашри хабар бермоқда.

Фото: Var-Matin

Фото: Var-Matin

Ҳодиса 2 октябрь куни кечқурун юз берган. Қуёш ботиш вақтида овчи буталар орасидан келаётган овозни эшитган ва ўша томонга уч марта ўқ узган. Бироқ унинг ўлжаси ёввойи ҳайвон эмас, балки маҳаллий қария эркак бўлиб чиққан.

Маҳаллий полициячилар иши юришмаган овчини қўлган олган. Прокуратура вакилининг сўзларига кўра, терговчилар бўлиб ўтган воқеанинг барча ҳолатларини аниқлаштиришга ҳаракат қилмоқда.

Ўз навбатида, маҳаллий овчилар жамияти раҳбарининг маълум қилишича, бунга ўхшаш бахтсиз ҳодиса мазкур ўлкада ўн йил аввал юз берган. Шу билан бирга, у мазкур ҳодиса жорий йилда ов мавсуми очилганидан буён якка ов қилишда эҳтиёткорлик қоидаларининг қўпол бузилиши билан боғлиқ учинчи ҳолат эканлигини билдирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Германияда авиация ходимлари иш ташлаши туфайли Uzbekistan Airways Франкфуртга парвозни бекор қилди
Маҳаллий
Бухорода бир қанча оилавий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди 
Иқтисодиёт
Навоийда ўсиш, Тошкентда қисқариш: ҳудудларда товарлар экспорти ҳажми қандай бўлмоқда?