Россиянинг амалдаги раҳбари Владимир Путин 2018 йилги президент сайловида иштирок этиш борасида ҳозирча аниқ бир тўхтамга келмади. Асосий номзодлар ўз режаларини ноябрь ойининг охирида — декабрь ойини бошида эълон қилади, деб хабар беради «РИА Новости».
«Россия энергетика ҳафталиги» тадбирида модератор унга кимга қарши ўз номзодини кўрсатиши ҳақида савол берди.
«Йўқ, мен кимга қарши номзодимни кўрсатишимни ҳал қилиш тугул, умуман иштирок этиш-этмаслигимни ҳал қилганим йўқ», — деб жавоб берди Путин.
Изоҳ (0)