Покистонда олдинги йиллари бир қанча терактларни содир этишда айбдор деб топилган уч кишига ўқилган қатл ҳукми ижро этилди. Бу ҳақда, Associated Press агентлигига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Жангарилар мамлакат шимоли-ғарбидаги қамоқхоналардан бирида қатл қилинди.
Агентликка кўра, ҳукм ижро этилишидан бир кун олдин покистонлик инсон ҳуқуқлари фаоллари мамлакатда ўлим жазолари кўплигини танқид остига олган эди.
Justice Project Pakistan ҳуқуқ ташкилотига кўра, 2014 йилдан буён Покистонда 477 маҳбус осиш орқали қатл этилди.
Изоҳ (0)