«ПСЖ»нинг 222 миллионлик хариди ҳисобланган Неймар Бразилия терма жамоаси сафида жароҳат олди. Бу ҳақда «Championat.asia» 101 Great Goals нашрига асосланиб хабар берди.
Жароҳатнинг қанчалик жиддий экани ҳақида маълумот йўқ. «Гуанжоу Эвергранд»даги фаолиятидан кейин «Барселона» либосини кийган Паулиньо тўп учун курашдаги подкати сабаб Неймарга озор берган.
Getty Images нашри Неймар машғулотдан чекиниб, бармоқларини кўздан кечираётгани туширилган суратларни тақдим этди.
Изоҳ (0)