Марс юзасидаги суюқ сувли океанлар вулқонлар отилиши ёки астероидлар қулаши натижасида эмас, балки муз ичидаги музлаган метан портлаши натижасида ҳосил бўлгани эҳтимоли юқори. Олимларнинг бу борадаги тадқиқотлари натижалари Nature Geoscience журналида чоп этилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Марс океанларини эритиш учун нисбатан кам ҳажмдаги метан клатратлар керак бўлиб, уларнинг қалинлиги, агар бутун сайёра юзаси бўйлаб тақсимланса, оддий тақсимча юзасидан юпқароқ бўлади. Уларнинг портлаши ва атмосферага метаннинг чиқарилиши Марсдаги ҳаво ҳароратини миллион йилга ўнлаб даражага кўтариш учун етарли», — маълум қилди Чикаго университети вакили Эдвин Кайт.
Охирги йилларда олимлар узоқ ўтмишда Марсда дарёлар, кўллар ва бутун бошли океанлар бўлгани, улардаги сув ҳажми Ердаги Шимолий муз океанидаги сув ҳажмига тенг бўлганини исботловчи кўплаб далиллар топди.
Бошқа томондан, сайёрашуносларнинг бир қисми Марс қадимда доимий океанлар учун совуқлик қилганини, фақат вулқон отилиши туфайли сувлар эриганини тахмин қилиб келмоқда.
Изоҳ (0)