«Қўқон—1912» футбол клуби футболчилари пахта даласига чиқарилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Айтилишича, республика миллий бойлиги бўлган пахта ҳосилини нес-нобуд қилмай териб олиш учун барча юртдошлар ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилмоқда. «Қўқон—1912» футболчилари ҳам бу жараёнга четдан қараб турмаган ва тақвимда юзага келган танаффусдан фойдаланиб, Данғара туманидаги фермер хўжалигида пахта терган.Сайт бунда қўқонлик футболчиларни Муҳсин Низомиддинов бошқарувидаги, деб таништирган. Бош мураббий Нўъмон Ҳасанов номи нима сабабдан тилга олинмаганини очиқланмаган. Шунингдек, асосий таркиб футболчиларидан кимлар пахта тергани ҳақида айтмаган.
«Марказий» стадиони ходимлари ва Қўқон автошоҳ бекати ишчилари ҳам пахтага чиққан. Улар ватанимиз равнақига ўз хиссаларини қўшмоқдалар, зеро, пахта миллий бойлигимиз, уни йиғиб-теришда иштирок этиш эса ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир, деб ёзган матбуот хизмати.
«Қўқон—1912» клубига тегишли «пахтакорлар» умумий қанча пахта тергани ва пахта даласида қанча вақт давомида бўлгани айтилмаган.
Изоҳ (0)