• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жасур Иброҳимовнинг курсдошлари бир-бирига зид кўрсатма берди

    Боровский номидаги тиббиёт коллежи ўқувчиси Жасур Иброҳимовнинг ўлими юзасидан давом этаётган суд эшитувларида унинг курсдошлари бир-бирига зид кўрсатма берди, деб хабар қилади «Kommersant.uz».

    Фото: «Kommersant.uz»

    Фото: «Kommersant.uz»

    Деярли уч соатча давом этган суд жараёнида таклиф этилган уч гувоҳдан икки нафарининг кўрсатмалари эшитилди. Гувоҳлар судда муштлашув содир этилган кундаги воқеалар кетма-кетлигини тиклашга уринди.

    Судда гувоҳ сифатида иштирок этган марҳум Иброҳимовнинг курсдошлари — Темур Б. ва Бегзод С. бир-бирига зид кўрсатма берди: Жасурнинг коллеждаги дўсти ва курсдоши Темур ўз кўрсатмалари давомида «разбор» учун кўчага чиқиш таклифи Ислом Тўлагановдан чиққанини айтган бўлса, Жасурнинг яна бир ўртоғи, партадоши — Бегзод Собиров — йигитларни ташқарига чақирган аслида Жасур эканлигини қатъий таъкидлади.

    Ўсмирларнинг фикри битта жойда мос тушди — иккиси ҳам ҳамма (яъни Жасурнинг гуруҳдоши — Ўлмас, 3-курс талабалари — Ҳурмат ва Темур, шунингдек, курсдошлари Темур ва Бегзодлар) бу можаро тинч йўл билан ҳал этилишини хоҳлаганини айтди.

    Темурнинг айтишича, у Жасурни муштлашувдан қайтаришга ҳарчанд уринмасин, марҳум бу таклифни қабул қилмаган.

    «Жасур Ислом унинг бошидаги жароҳати ҳақида айтган сўзлари учун жавоб беришини хоҳларди», — деди у.

    Шундан сўнг у ҳодиса кетма-кетлигини тиклашга ҳаракат қилди.

    «Уруш рўй берган куни, 2-пара вақтида, ўқитувчимизнинг илтимосига кўра ахлат ташлаб келишга кўчага чиқдим. Бегзод ва Жасур эса ҳожатга рухсат олди. Кетаётиб йўлда Исломни учратдим. Иккимиз гаплашиб қолдик. Орқамдан чиққан Жасур Исломни кўриб: ‘Юр, гаплашиб олайлик’ деб уни четга чақирди. Улар ахлатхона томон ўтди. Суҳбат ўртасида Жасур Исломнинг юзига мушт туширди», — деб ҳикоя қилди судда Темур.

    Биринчи гувоҳ — Темурнинг айтишича, шундан сўнг йигитлар «гаплашиб олиш учун» кўчага чиқишга қарор қилган.

    Ислом «бу ерда камералар бор, кўчага чиқайлик деди», ўз ҳикоясида давом этди у ва бу таклифга Жасур рози бўлганини қўшимча қилди.

    Темурнинг айтишича, Ислом шу вақт барсеткасини ташлаб келиш баҳонасида ичкарига йўл олган, Бегзод унга эргашган.

    «Мен эса Жасур билан бордим. Шу ерда 3-курс Темур ва Ҳурматларни кўриб қолдим», — деди у.

    Барсеткасини дарсхонасига ташлаб чиққан Исломнинг ёнида Бегзоддан ташқари 2-курсда таҳсил оладиган Ўлмас ҳам бўлган.

    Темурнинг айтишича, йигитлар айро-айро бўлиб коллеж биносидан чиққач, 145-мактаб қаршисига келган. Гувоҳнинг айтишича, Ислом ва Жасурни қолган ўсмирларнинг ҳаммаси йўл-йўлакай можародан қайтаришга уринган, аммо бу уринишлар зое кетган.

    Мактаб қаршисига етиб келган Жасур ва Ислом уст кийимларини ечиб, стойкага турган. Кейин эса уришиб кетган.

    «Уруш бошида улар аввал бир-бирларининг юзига солди, кейин эса курашишга киришди. Мана шу вақтда Жасур ва Ислом мувозанатни сақлай олмай йиқилди», — деди Темур.

    Жасур ва Ислом йиқилган маҳал Исломнинг дўсти Ўлмас улар томон бормоқчи бўлган.

    Темурнинг сўзларига қараганда, шу пайт у Ўлмасни қучоқлаб олиб, уларнинг ёнига боришга йўл қўймаган.

    Бегзод эса қулочини кенг ёйиб, Ўлмаснинг йўлини тўсиб турган.

    Судьянинг «урушни ким бўлиб биринчи бошлади ва йигитлар қандай алфозда йиқилди» деган саволларига Темур аниқлик кирита олмади.

    Шуни таъкидлаш лозимки, суд жараёни давомида Темур ўз кўрсатмаларида чалкашликларга йўл қўйди.

    Аввалига «кўчага чиқиш таклифи Исломдан чиққан эди» деб айтган бўлса, суд давомида адвокатнинг саволларига жавоб бера туриб, ҳаммани кўчага чақирган Жасур эди деган гапни айтди.

    Адвокатнинг «Нега сиз йигитлар кетидан эргашдингиз?» деган саволига Темур «дўстим Жасурни ёлғиз қолдиргим келмади» дея жавоб берди.

    Темурнинг сўзларига кўра, болалар Жасур ва Исломни ажратган, лекин Жасур яна Исломга ёпишиб кетган.

    «Мен ортга ўгирилганимда, Жасур девор остида ётарди. Ислом унинг устида қўлини мушт қилиб турарди. Мен Исломни итариб юбордим, Ҳурмат Жасурни турғазди. Унинг шимини қоқиб, тозаладик. Жасурнинг бурни қонаган эди. Ислом Жасурга рўмолчасини берди. Можаро якунида Жасур Ислом билан бошқа урушишни хоҳламаслигини айтди. Улар бир-бири билан ‘беш ташлашиб’ хайрлашди», — деди гувоҳ ҳикояси давомида.

    Темурнинг айтишича, Жасур можародан кейин ўзини яхши ҳис қилган.

    Йигитлар тарқалишга қарор қилиб, ортга йўл олгач, йўл четида икки аёлни кўрган. Улар аёллардан ювиниб олсак бўладими, сувларинг борми деб сўраган. Улар рухсат бергач, Бегзод стоматология ертўласида Жасурни ювинтириб чиққан, Темур эса дарсга, 3-парага йўл олган.

    «Мен коллежга кириб келганимда Бегзод қўнғироқ қилиб, Жасурнинг рюкзагини олиб келишимни сўради. Мен рюкзакни олиб борганимда Жасурнинг яна бурни қонаётганини кўрдим. Бегзод салфетка олиб келиш учун дўконга кетди. Мен шу вақт Жасурдан у ўзини қандай ҳис қилаётганини сўрадим. Жасур фақат қорни оғриётганини, ҳожатга боришни хоҳлаётганини айтди. У уйимга бориб ухлаб олсам, ҳаммаси ўтиб кетади деди», — деб ҳикоя қилди Темур.

    Йигитнинг ҳикоясига кўра, Бегзод салфетка олиб келгач, йигитлар Жасурнинг бурнидаги қонни артиб, уни таксига ўтқазиб, уйига кузатган.

    «Мен Жасурни машинага ўтқазаётиб, уйингга боришинг билан қўнғироқ қил, деб тайинладим. Аммо орадан 15 дақиқа ўтиб, ўзим қўнғироқ қилдим. Жасур ‘Ҳаммаси яхши’, деди. Орадан ярим соат ўтиб яна ҳол сўрадим, у яна яхшилигини айтди. Бир соатдан кейин эса телефонимни кўтармади. Мен икки марта қўнғироқ қилдим. Кўтармагач, уйқуга кетган бўлса керак, деган хаёлда бошқа безовта қилмадим», — кўрсатма берди Баязитов.

    Аммо марҳумнинг онаси ёллаган адвокат суд давомида Жасурнинг телефон сўзлашувлари чиқартирилганини айтиб, марҳумга можародан кейин ҳақиқатда қўнғироқлар бўлганини тасдиқлади, шу билан бирга Жасур бирорта қўнғироққа жавоб бермаганини маълум қилди.

    Темур адвокатнинг сўзларидан кейин ҳам Жасур унинг қўнғироғига шахсан жавоб қайтарган деган гапидан қайтмади.

    «Мен Бегзод ёнимдалигида қўнғироқ қилганман. У ҳам эшитган», — деди у.

    Суд давомида Темурдан орадан бир кун ўтиб, у нега коллежга қўли гипсланган ҳолатда келганлиги ҳақида савол берилди.

    Темур бу саволга «йиқилиб тушдим, мени ‘экстренний’ ТашМИга олиб боришди. У ерда тегишли маълумотнома беришган», деб жавоб берди. Темур қўли синганлиги ҳақидаги маълумотнома ўзида йўқлигини, уни прокуратурага беришганини айтди.

    Суд жараёнида яна бир гувоҳ — Бегзод Собировнинг кўрсатмалари эшитилди.

    Иккинчи гувоҳ ўз кўрсатмалари давомида 3 май куни ҳақиқатда ўқитувчидан ҳожатга рухсат сўраб чиққанини айтиб, кўчада Исломга дуч келишганига, кейин Жасур ахлатхонанинг ёнида Исломнинг юзига мушт туширганини сўзлаб берди.

    «Мен ҳеч нарсага тушунмасдим. Нима бўляпти, деб сўрасам, ҳеч ким жавоб бермасди», — деди у.

    Бегзоднинг кўрсатмаларига кўра, ҳаммани ташқарига чиқарган аслида Жасурлиги аён бўлди.

    «Жасур Исломни кўчага таклиф қилди. Мен Ислом билан дарсхонага кетаётганимизда, Жасур билан тўғри йўл билан гаплашиб ол, деб тайинладим. Кўчага чиқсак, 3-курс Темур ва Ҳурмат, Жасур билан Темур турган экан», — ҳикоясини давом эттирди гувоҳ.

    Бегзоднинг айтишича, Жасур билан Ислом урушиб-уришиб, шу ердаги девор атрофига ўтиб кетган. Шу боис йигитлар бир-бирларига қандай зарба берганини у кўрмаган.

    «Можародан кейин Ҳурмат сув олиб келгач, Жасурнинг юз-қўлларини ювдик. Йўлда подвалга тушганимизда эса Жасурнинг қорнида қизил оёқ изини кўрдим. ‘Қорнинг оғримаяптими’ десам, ‘йўқ, бурним оғрияпти’ деди», — дея воқеалар кетма-кетлигини эслашда давом этди Бегзод.

    Бегзоднинг сўзларига кўра, унинг травмотологияга олиб борайми, деган таклифига Жасур унамаган.

    «‘Қорним оғрияпти, ҳожатга боргим келяпти’ деган гапидан сўнг Темурга қўнғироқ қилиб, Жасурнинг сумкасини олиб келишини сўрадим», — деди Бегзод.

    Бегзоднинг сўзларига кўра, Боровский коллежи талабалари 4 май куни Жасур Иброҳимов реанимацияга тушганидан хабар топган.

    Шу куннинг ўзида Боровский коллежига тезкор ходим келиб, йигитларни сўроқ қилган.

    Шундан сўнг улар ИИББга олиб кетилган ва ўша ерда ҳаммасидан кўрсатма олишган.

    Гувоҳ адвокат томонидан берилган «Сизлар билан можародан кейин Ислом Тўлагановнинг отаси алоҳида гаплашганми?» деган саволга рад жавобини берди.

    «125 килограмм вазнингиз билан шу икки йигитни ажрата олмадингизми? Ўзингизни шу ҳодисада бир оз хатога йўл қўйдим деб ҳисоблайсизми», деган саволларга Бегзод Собиров «биз ҳаммаси бунақа якун топади деб ўйламагандик» деб таъкидлади.

    Судья суд жараёни якунида жараёнда иштирок этувчи гувоҳлар сони кўпайиб кетганини маълум қилди. Кейинги суд мажлиси пайшанба — 5 октябрга белгиланди.

    03.10.2017, 20:21   Изоҳ (0)   50972
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Демир» ўрнида очилган «Орзу»нинг фаолияти тўлиқ тўхтади. Сентябрда Аҳмет Демир Ўзбекистонга яна инвестиция киритишини билдирган эди

    03.10.2017, 19:33

    Тошкентда Жасорат монументидан Мустақиллик майдонига олиб чиқувчи йўл қайта тикланмоқда

    03.10.2017, 18:53

    «Портлаш бўлмаган». «Ўздавнефтгазинспекция» Telegram’даги канал тарқатган видеога раддия берди

    03.10.2017, 18:26

    «Тўққиз қаватли Сергели»да 2017 йилда тўққиз қаватли уйлар кран йўқлиги учун қурилмади

    03.10.2017, 17:44

    Тошкентдаги «Чорсу» меҳмонхонаси ва бозори ўртасидаги ҳудудда туристик маршрут барпо этилади

    03.10.2017, 17:16

    Тошкентдаги янги биноларнинг устки қисми кўпинча сарғиш рангга бўялиши сабаблари маълум қилинди

    03.10.2017, 16:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 



    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий ўтмиш, сохта мусулмон ва маккор тулки. Сурия президенти учун ворислардан бири сифатида кўрилган, Нетаньяху жасадини қайтаришни сўраётган исроиллик супер жос...

    Дунё | 24 май, 10:25

    “Apple, Samsung ва шунга ўхшаш компанияларга нисбатан божлар июнь ойи охирида киритилиши мумкин” — Трамп

    Дунё | 24 май, 09:55

    Машҳур автомобилларнинг илк ва сўнгги моделлари кўриниши

    Авто | 24 май, 09:35

    “Бундай баҳо танланган йўл тўғрилигини кўрсатади” — Саида Мирзиёева Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги “ижобий” даражага яхшилангани ҳақида

    Ўзбекистон | 24 май, 09:11

    Қирғизистонда содир бўлган зилзила Андижонда сезилди

    Ўзбекистон | 24 май, 08:45

    Ҳар қандай одамни йиғлашга мажбур қиладиган машҳур турк сериалларидаги оғир саҳналар

    Кино | 24 май, 08:05

    “Хайр, мактабим” қўшиғи 25 ёшда. Маблағ сарфланмаган, шошилинчда ёзилган қўшиқ қандай қилиб битирувчилар мадҳиясига айланди?

    Шоу-бизнес | 24 май, 07:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.