Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ раҳбари Дональд Трампга мактуб йўллади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Мактубда «Лас-Вегас шаҳрида кўплаб инсонлар ҳалок бўлишига олиб келган тинч аҳоли оммавий ўққа тутилиши ҳақидаги аянчли хабар бизни қаттиқ қайғуга солди» дейилган.
Давлат раҳбари АҚШ президентига самимий ҳамдардлик билдирди ва нобуд бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳат олганларга далда сўзларини етказишни сўради.
Охирги маълумотларга кўра, отишмада 58 киши ҳалок бўлди, 515 кишига тиббий ёрдам кўрсатилди.
Отишма учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)