Дамашқ марказида рўй берган теракт оқибатида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Sabah газетасига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Қурбонлар орасида ҳуқуқ-тартибот ходимлари ва тинч фуқаролар бор.
Айтилишича, биринчи портлаш ал-Мидан туманида бевосита полицияси идораси яқинида рўй берган — миналаштирилган автомобиль ҳавога учирилган. Бир неча дақиқадан сўнг икки худкуш ўзларини портлатиб юборган.
Ҳозирча бирор гуруҳ жавобгарликни зиммасига олмади.
Изоҳ (0)