Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 23-туридан жой олган эндиликда фақатгина 1 та ўйин қолди: «Навбаҳор» — «Пахтакор». Бугун — 1 октябрь куни Шота Арвеладзе шогирдлари мавсум бошидан буён ўз майдонида мағлуб бўлмай келаётган Олий Лиганинг ягона клубига қарши Наманганда саф тортади.
Олий Лига. «Локомотив» Тошкент дербисида зафар қучди. Бугун яна 6 та ўйин бўлиб ўтади
Кеча — 30 сентябрь куни 6 та ўйин ўз якунига етди. Улар орасида энг сенсацион натижа Олмалиқда қайд этилиб, «Нефтчи» мезбонлар устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди. Вадим Абрамов ташрифидан кейин кетма-кет 11 та ўйинда зафар қуча олмай, Биринчи Лига хавфи билан яшаб келаётган Фарғона клубига Музаффар Музаффаровнинг дубли ёрдам берди.«Нефтчи»да натижа яхшиланавермагач, раҳбарият собиқ бош мураббийлардан бири Мурод Исмоиловни ортга қайтаришга мажбур бўлган ва уни Абрамовга ёрдамчи этиб тайинланганди. Шундан сўнг Фарғона клуби узоқ кутилган 3 очкосини қўлга киритди. Бунга катта ҳисса қўшган Музаффар Музаффаров айнан Мурод Исмоиловнинг ўғли ҳисобланади. Қайд этиш керак, жамоада бош мураббий Вадим Абрамовнинг ўғли ҳам 2-давра бошидан буён тўп тепиб келмоқда.
Шунингдек, «Қўқон—1912» футболчилари ҳам шунча гол уришга муваффақ бўлди. Фарқи, Нўъмон Ҳасанов шогирдлари ўйин якунида 1 та гол ўтказиб юборди.
Ўз майдонида Самарқанднинг «Динамо» клубини енга олмаган «Бухоро» мухлислари бунга бош сабабчи деб ҳакамни билишган ва ЎФФ президенти порталига мактуб ёзиб, рефери Рустам Бобомуродовнинг футболдан умрбод четлатилишига сабаб бўлганди. Бухоролик футболчилар бу сафар ўз майдонида «Металлург»ни таслим қила олмади — 2:2.
Рустам Мирсодиқов жамоаси кутилмаганда ўз иродасини намойиш қилгани эътиборга молик. Мазкур учрашувда назоратчи бўлиб ишлаган Сайфиддин Эрматовнинг бош ҳакам Владислав Сейтлинга неча баҳо қўйгани ва бухоролик футбол мухлислари ЎФФ порталига хат ёзган ёки йўқлиги ҳозирча маълум эмас.
«Обод» — «Локомотив» 1:3
Голлар: Сардор Мирзаев, 27 (0:1). Марат Бикмаев, 51 (0:2). Санжар Шоаҳмедов, 81 (0:3). Алишер Мирзаев, 90+3 (1:3).30 сентябрь, шанба
«Қўқон—1912» — «Шўртан» 4:1
Голлар: Суҳроб Бердиев, 34 (1:0). Суҳроб Бердиев, 42 (2:0). Жавоҳир Сидиқов, 70 (3:0). Филип Раевац, 77 (4:0). Игорь Таран, 85 (4:1).«Бунёдкор» — «Машъал» 4:0
Голлар: Шоҳруз Норхонов, 26 (1:0). Отабек Шукуров, 31 (2:0). Достон Ҳамдамов, 34 (3:0). Отабек Шукуров, 37 (4:0).«Сўғдиёна» — «Динамо» 0:0
Четлатиш: Элёр Орипов, 61 (С).«Олмалиқ» — «Нефтчи» 1:2
Голлар: Музаффар Музаффаров, 3 (0:1). Владислав Касминин, 66 (1:1). Музаффар Музаффаров, 83 (1:2).«Бухоро» — «Металлург» 2:2
Голлар: Бобур Омонов, 75 (1:0). Эргаш Исмоилов, 83 (2:0). Мурод Тошматов, 88 (2:1). Аюбхон Нўъмонов, 90 (2:2).«Насаф» — «Қизилқум» 2:0
Голлар: Баҳром Абдураҳимов, 1 (1:0). Игорь Голбан, 70 (2:0).1 октябрь, якшанба«Навбаҳор» — «Пахтакор» — 18:00
Изоҳ (0)