Каталонияда 1 октябрь куни мустақиллик референдуми бўлиб ўтмоқда. Референдум тарафдорлари сайлов участкаларига улар очилишидан анча аввал келиб навбатга турди; баъзилар овоз бериш жойлари яқинида тунаб қолди. Қуйидаги суратда Испания таркибидан ажралиб чиқиш тарафдорлари полиция вертолётига қўл силкимоқда, деб ёзади Meduza. Испания ҳукумати бу референдумни ноқонуний деб ҳисобламоқда, полиция овоз бериш участкаларининг ярмини ёпиб қўйган.
Мавзуга доир
×
Изоҳ (0)