Қирғизистон бош прокуратураси парламент депутати Қанатбек Исаевга қарши жиноий иш очди. У президент сайловида номзод Ўмурбек Бабанов мағлуб бўлган тақдирда ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга тайёрланганликда айбланмоқда, деб хабар беради «РИА Новости».
Амалдаги президент Алмазбек Атамбаевнинг ваколат муддати 1 декабрь куни тамом бўлади. Конституцияга мувофиқ, у яна президентликка номзодини кўрсата олмайди. Сайлов 15 октябрга мўлжалланган.
Президентлик пойгасида 12 расман рўйхатга олинган номзод ва яна 59 даъвогар иштирок этмоқда.
Собиқ бош вазир Ўмурбек Бабанов президентнинг сиёсий кучи ҳисобланмиш Қирғизистон социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод — Сооронбай Жеенбековнинг асосий рақибларидан ҳисобланмоқда.
Изоҳ (0)