Германиянинг Volkswagen автомобилсозлик компанияси III чоракда «дизельгейт» билан боғлиқ яна 2,5 миллиард евро чиқим бўлганини маълум қилди. АҚШда сотилган автомобилларнинг дизель двигателларини таъмирлашга ажратилган бу пуллар чоракнинг молиявий кўрсаткичларини ёмонлаштиради, деб хабар беради «Интерфакс».
Шу тариқа, компаниянинг дизель жанжали билан боғлиқ умумий харажатлари 25 миллиард евродан ошди, дейилади хабарномада.
Айтилишича, қўшимча чиқимлар операцион натижаларга ўз таъсирини ўтказмай қолмайди, негаки автомобилларни тузатиш бўйича келишилган дастур реализацияси техник қийинчиликлар билан боғлиқ.
Изоҳ (0)