• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзга миллат вакилларининг бошини силаган ўзбекларга ҳайкал қўйилганди, шундай эмасми?

    Одамлар ичидаги адоват сескантириб юборади. У жимгина туриши мумкин, аммо вақти келиб ичидаги вулқон ташқарига отилиб чиқмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

    Фото: YouTube

    Фото: YouTube

    Хосият Ҳусанова билан содир бўлган кичик, аммо ичи адоват уруғи билан қоришган воқеа видеосини кўриб, икки жиҳат кўз олдимга келди. Биринчи галда 1989 йил Фарғона водийсида рўй берган ўзбеклар ва месхети турклар ўртасидаги жанжални эсладим, кейинроқ барчамиз учун севимли фильмлардан бири бўлган «Сени етим эмассан» гавдаланди. Бунга энг асосий сабаб видео остида қолдирилган изоҳлар бўлди.

    Мен айнан 1989 йилда таваллуд топганман. Фарғонадаги воқеалар ҳақида ақлимни таниганимдан сўнг хабар топдим, ўқиб чиқдим. Ундан бехабар тенгдошларимиз, укаларимиз бўлса, барчаларига тавсия қиламан. Қодирий таъбири билан айтганда, мозийга қараб иш кўрмак, хайрлидур. Тафсилотларига ортиқча тўхталмайман, ундан ҳар ким турлича хулоса чиқаради.

    «Сен етим эмассан» фильми мени доим тўлқинлантиради. Қаҳатчилик даврида бир қатор миллат болаларини асраб олишда ўзида куч топа олган ўзбек оиласи бизнинг ҳақиқий юзимизни кўрсатади. Бу биз учун эталон, бизга ярашадиган иш.

    Менинг рус қўшним бўларди, кейинчалик оиласи билан кўчиб кетди. Маҳаллада уни ҳамма қадрларди, ҳурмат қиларди. Рус бўлиб туғилганини инобатга олмаса, қарашлари бизникидан деярли фарқ қилмасди. Яхши ёки ёмоннинг миллати бўлмайди, дерди раҳматли бувим. Дуоларида фарзандларини боқишда бироз қийналадиган, аммо бировнинг корига беминнат ярайдиган ўша рус қўшнимизни эсламасдан ўтмасди.

    Биз ички ҳиссиётларимиз ёки нафратларимизгагина таяниб яшасак, энг камида уялиб қоламиз. Ўзбеклар ҳам, руслар ҳам, тозалик ёки маданият тушунчаси ҳам асосий куч эмас, асосий куч қонун. Унда кўча-кўйни тозаламасликка жазо белгилаб қўйилмаган. Бу ҳар кимнинг ўзидан келиб чиқадиган ташаббус. Тозалик, орасталик бизга хос бўлса, шу билан фахрлансак — бу яхши. Аммо уни энг камида бошқа миллатларда кўришга интилиш ёки бу йўлда куч ишлатиш — хато. Айтмоқчи бўлганим, ўзимиз фахрланадиган ишлар кимнидир ерга уриш учун ҳеч қачон асос бўлмаслиги керак. Сиз меҳмондўстмисиз? Барака топинг! Бироқ яна кимдандир шуни куч билан талаб қилманг. Сиз маданиятлимисиз? Нур устига аъло нур. Бироқ бу билан ўзингиз маданиятсиз деб билганлар устидан кулманг. Ўзгаларнинг қарашлари, принциплари бизникидан тубдан фарқ қилиши жуда нормал ҳолат. Менинг ҳуқуқларим сизнинг ҳуқуқингиз чегараларида тўхтайди, улар ўртада тўқнаш келганида эса барчасини қонун тартибга солади.

    Изоҳларда руслар ота-боболаримизни қай кўйга солгани, Россиядаги ўзбекистонликлар қандай аҳволда экани эслаб ўтилиб, ўзбекистонлик рус миллатига мансуб кишилар нафрат остига бўктирилган. Шошманг, ота-боболаримиз орасида ўзга миллат вакиллари билан ерини, нонини бўлишгани ҳам, қандайдир фитнага учиб, уларнинг уйини ёққанлари ҳам бор. Сизга савол: сиз қай бирини кўпроқ қадрлайсиз ва қай йўлдан боришни афзалроқ биласиз? Россияда эса ўз бизнесини топган, ҳурмат қозонган ватандошларимиз ҳам бор, билганини қилиб юргани ҳам, тирикчилик илинжида юргани ҳам бор. Бироқ нега биз савияси паст, маданиятсиз, миллатчи бир гуруҳ устидан ҳукм чиқариб, бутун бошли миллатни шунга тиркаб қўйишимиз керак? Мен ишонаманки, бувимнинг дуоларига тушишга арзигулик ўзга миллат вакиллари кўп. Танлов эса ўзимизда: ё ўрнакни миллатчиларидан олайлик ёки ўзимиз қадрлаган фазилатларга бўй чўзайлик. Ё поғонамиздан пастга тушиб, тубанликка тубанлик билан жавоб берайлик ёки кўкка бўй чўзиб, жаҳолатга қарши маърифат билан ёндошайлик. Сизга қай бири афзал?

    Жаҳолатга қарши маърифат билан курашишни васият қилган инсон 2010 йилларда ўша 89 йиллар воқеаси такрорланишидан халқини асраб қолганди, ёдингиздами? Бир гуруҳ қирғизистонликлар сабаб, бутун бир давлат ёки миллатга уруш эълон қилиб барака топмаслигимизни ўша инсон яхши билганди. Ҳозир эса касби рол ўйнаш-у, тирикчилиги тўй-ҳашам бўлган ўзбекистонлик аёлнинг қизишиб айтганларига эргашишимиз керакми ёки миллат қаҳрамонлари тутган йўлдан юрган афзалми?

    Тозалик яхши. Бироқ кўнгли ҳашар истамаётган қайсидир ўзбекистонлик энг камида эшигингиз тагига ёки умуман ораста жойга ахлат ағдариб кетмаётганининг ўзиёқ катта ютуқ, ишонинг. Менинг кўнглим тозалик фазилати билан ошно тутинган бўлса, миллати бошқа икки қўшнимнинг эшиги тагини тозалаб ўтиб кетиш «жалко» эмас. Мен ўзимни ундан паст кўрганим ёки уларга хизмат қилганим каби кўрмайман бунда, кўнглим буюрган ишни қила олганимдан хурсанд бўламан.

    Бизнинг ўз муаммоларимиз бор, дардимиз бор, ривожланиш йўлимиз, тинчлигимиз бор, ўзбеклигимизда баракамиз борки, ҳар куни тонналаб ош дамлаб, элга улашамиз. Булар юзимиз бўлсин, бу кимдандир устунлигимизни кўрсатиш учун эмас, бу ўзимиз афзал деб билган йўлдан юришимиз. Қонун борми, ундан ташқарига чиқмайлик. Кечаси соат 11 да жанжал қилган, тақир-туқури билан тинчлик бермаган, эшигингиз тагига бир челак чиқиндисини ағдарган ҳар қандай миллат вакили устидан шикоят қилиб, маъмурий жавобгарликка тортишга ҳақлисиз. Бунда миллат ёки элат рол ўйнамайди. Аммо сизга қўшилиб кўча супурмаганни тинч қўяверинг.

    Муаммо нима дейсизми? Бизда ўз нафратини билинтирмай юрган ва кези келиб қолганида уни санчишга тайёр турган одамлар кўп экан. Халқ таниган актриса билан боғлиқ воқеа авжига чиқиб кетса, бошқа миллат вакилларининг кўзини ўйишга-да тайёр одамлар бор экан. Менимча бу ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди. Эътибор қилинг, ўзга миллат вакилларининг бошини силаган ўзбекларга ҳайкал қўйилган, бир-бирининг терига сомон тиққан миллатчилар борган жойни эса сиз яхши биласиз. Қадримиз, маданиятимиз, бағрикенглимиз ва ҳар қандай вазиятда оламон эмас, халқ бўлиб қолишимиз яна минг йиллар давом этсин!

    29.09.2017, 11:54   Изоҳ (0)   64948
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент–Тель-Авив–Тошкент йўналишидаги рейслар қачондан тикланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 18:15

    Эронда Исроил билан урушда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг дафн маросими бўлиб ўтди (видео)

    Дунё | 28 июн, 17:55

    Ўзбекистонда 29 июнь куни об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 17:35

    Қозоғистонда аёл автобус бекатида фарзанд кўрди

    Дунё | 28 июн, 17:15

    Покистонда портлаш туфайли камида 16 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 28 июн, 16:55

    Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: “Бу каби турнирлар футболчилар саломатлиги ҳисобига ўтказилмаслиги керак”

    Спорт | 28 июн, 16:53

    Ўзбекистонда экология бўйича ҳуқуқбузарларга 115 млрд сўм жарималар белгиланди 

    Ўзбекистон | 28 июн, 16:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.