Дубай меросхўр шаҳзодаси, Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири Муҳаммад бин Рашид БАА ҳукумат йиғилишида Марсга кўчиш бўйича тадқиқотларга бағишланган «шаҳар» лойиҳаси — Mars Scientific City’ни тақдим этди. Бу ҳақда The National маҳаллий нашри хабар беради, деб ёзади «РБК».
Уни БАА ҳукумати раҳбари 1,9 миллион квадрат фут (176,5 квадрат метрдан ортиқ) майдонни эгалловчи «ноодатий миллий лойиҳа» сифатида таништирди. Mars Scientific City лойиҳасини амалга ошириш учун ҳукумат 500 миллион дирҳам (136,1 миллион доллардан ортиқ) сарфлашни режалаштирмоқда.
Муҳаммад бин Рашид «Марс шаҳри» лойиҳаси суратини Дубай медиа-маркази вакилларига ҳам тақдим этди. Кейинчалик улар ушбу ташкилотнинг Twitter’даги саҳифасида эълон қилинди. Суратларда Дубайда пайдо бўладиган ушбу «шаҳар», БАА расмийлари талқинига кўра, саҳрода жойлашган «Бир нечта улкан биокуб»дан иборат эканлигини кўриш мумкин.
Биокублар ичида «марс атмосфераси»да ўсимликлар етиштириш бўйича тажрибалар ўтказилади. Бунда шаҳар «озиқ-овқат маҳсулотлари, сув ва энергия» каби захираларга эга бўлиб, ўзини «тўлиқ» таъминлаши лозим.
Изоҳ (0)