Бенгалия кўрфазида қайиқ ҳалокатга учради. Унда кетаётган рохинжа мусулмонларининг 13 нафари ҳалок бўлди, шулардан саккиз нафари болалардир. Бу ҳақда, Халқаро миграция ташкилотига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ташкилот ахборотига кўра, кема бортида 120 киши бор эди. Ҳозирга қадар 30 киши қутқариб олинди.
Айни пайтда рохинжа мусулмонлари Мьянманинг Ракхайн вилоятини турли йўллар билан тарк этишда давом этмоқда.
Изоҳ (0)