Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Сўнгги икки йил давомида Туркияда яшаб келган ёзувчи Нурулло Отахонов (Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон) 27 сентябрь куни Тошкент келиши билан, аэропортда қўлга олинган. «Газета.uz»нинг Тошкент ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевга асосланиб хабар беришича, ёзувчи 11 майдаёқ қидирувга берилган бўлган.

Хабар беришларича, Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхонга нисбатан Жиноят кодексининг 159-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган, 159-модданинг 1-қисми ҳамда 244-1-модданинг 3-қисми «г» банди билан айблов эълон қилинган.

Фото: Facebook

Фото: Facebook

159-модда «Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш» деб номланади. Унинг биринчи қисми билан айбдор деб топилган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг олти юз баравари (28 сентябрь ҳолатига кўра — 89 865 000 сўм)гача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

159-модда. Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга, ҳокимиятни босиб олишга ёхуд қонуний равишда сайлаб қўйилган ёки тайинланган ҳокимият вакилларини ҳокимиятдан четлатишга ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудудий яхлитлигини Конституцияга хилоф тарзда бузишга очиқдан-очиқ даъват қилиш, шунингдек, бундай мазмундаги материалларни тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш —энг кам ойлик иш ҳақининг олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳокимият конституциявий органларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки уларни Конституцияда назарда тутилмаган параллел ҳокимият тузилмалари билан алмаштиришга қаратилган зўравонлик ҳаракатлари, шунингдек, давлат ҳокимияти ваколатли органларининг Ўзбекистон Конституциясида назарда тутилмаган тартибда тузилган ҳокимият тузилмаларини тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарорларини белгиланган муддатда бажармаслик —энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган қилмишлар:а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаган ҳолда содир этилган бўлса, —беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳокимиятни босиб олиш ёки Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ағдариб ташлаш мақсадида фитна уюштириш —ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фитна тўғрисида ҳокимият органларига ихтиёрий равишда хабар берган шахс, башарти, кўрилган чоралар натижасида фитнанинг олди олинган бўлса, жазодан озод қилинади.

244-1-модда эса «Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш» деб аталади. Модданинг 3-қисми «г» банди билан айбдор деб топилганлар 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

244-1-модда. Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш

Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш, шунингдек диний-экстремистик, террорчилик ташкилотларининг атрибутларини ёки рамзий белгиларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш —энг кам иш ҳақининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш, худди шунингдек фуқаролар тотувлигини бузиш, туҳматона, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатиш ҳамда жамиятда қарор топган хулқ-атвор қоидаларига ва жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа қилмишларни содир этиш мақсадида диндан фойдаланиш, шунингдек диний-экстремистик, террорчилик ташкилотларининг атрибутларини ёки рамзий белгиларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш —энг кам иш ҳақининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида кўрсатилган ҳаракатлар:а) олдиндан тил бириктириб ёки бир гуруҳ шахслар томонидан;б) хизмат мавқеидан фойдаланиб;Олдинги таҳрирга қаранг.в) диний ташкилотлардан, шунингдек чет эл давлатлари, ташкилотлари ва фуқароларидан олинган молиявий ёки бошқа моддий ёрдамдан фойдаланиб;г) оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса, —беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар