Бухоро вилоятининг Когон туманидаги ишлаб чиқариш цехларидан бирида 24 сентябрь куни ёнғин юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабар беришларича, тумандаги «Баҳор Пластикс» компаниясига қарашли елим идишлар ишлаб чиқариш цехида гранула эритиш печининг дудбурони қизиб кетиши натижасида ёнғин содир бўлган.
Бахтсиз ҳодиса оқибатида цехнинг 180 квадрат метр майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган. «Тан жароҳати олганлар йўқ», — дейилади ИИВ ахборотида.
Изоҳ (0)