АҚШнинг экспорт-импорт банки (U.S. Export-Import Bank) 13 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон билан ҳамкорликни қайта тиклади. Бу ҳақда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси Суҳроб Холмуродов Халқаро пресс клубнинг 27 сентябрь куни бўлиб ўтган сессиясида айтиб ўтди.
АҚШ Эксимбанки билан музокаралар ўтказилди. Бу банк жаҳон ҳамжамиятида салмоқли ўринга эга молиявий институт ҳисобланади. Музокаралар чоғида улар мамлакатимиздаги ислоҳотларга юқори баҳо берди. Эксимбанк билан ҳамкорликни қайта тиклаш юзасидан келишувга эришилди.Суҳроб Холмуродов, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси
Изоҳ (0)