Киев расмийлари Украинанинг Европа таркибидаги келажаги ҳақида унуца ҳам бўлади. Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто шундай баёнот билан чиқди. Унинг баёноти идора сайтида чоп этилди.
«Венгрия барча халқаро ташкилотлар, айниқса Евроиттифоқда Украина учун манфаатли барча ташаббусларга тўсқинлик қилади», — маълум қилди Сийярто.
Бу Венгрия ТИВнинг Украинада таълимни украинлаштириш ҳақидаги қарорига жавоби бўлди.
Украина президенти Пётр Порошенко яқинда таълим тўғрисидаги қонунни имзолади. Унга кўра, мамлакатда украин тилидан бошқа тилда таълим бериш амалда тақиқланади.
Венгрия ташқиш ишлар вазири бу қонуннинг оқибатлари Украина учун оғир бўлишини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)