Ироқ армияси туркиялик ҳарбийлар билан ҳамкорликда икки мамлакат чегара ҳудудида ўқув машғулотларини бошлаб юборди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ироқ аскарлари Туркияга 25 сентябрь куни кечки соатларда етиб келди. Машғулотлар Туркиянинг Ироқ билан жануби-шарқий чегарасида жойлашган Хабура базасида ўтмоқда.
Ўша куни Ироқ Курдистонида мустақиллик бўйича референдум бўлиб ўтди. Мутахассислар қўшма машғулотлар шу билан боғлиқлигини тахмин қилмоқда, негаки Ироқ ва Туркия расмийлари референдумни ноқонуний деб ҳисобламоқда.
Машғулотлар 18 сентябрь куни, референдумдан бир ҳафта муқаддам бошланган ҳарбий ўқувларнинг якуний босқичидир.
Изоҳ (0)