4001 нафар абитуриент ОТМларга кириш учун ўтказилган тест синовлари натижаларидан норози бўлиб, ДТМга ариза билан мурожаат қилди. Бу ҳақда, Давлат тест маркази ахборот хизматига асосланиб, Uz24 маълум қилади.
Аризалар 18 августдан 18 сентябргача эксперт гуруҳлари аъзолари томонидан бевосита апелляция шикоятини берган абитуриентлар иштирокида кўриб чиқилди.
Улардан 657 нафари апелляция жараёнига келмади, 248 нафарининг ҳужжатларида камчиликлар мавжудлиги сабабли апелляция аризалари кўриб чиқилмади. Бир нафар абитуриент апелляция ўтказиш тартибини бузганлиги сабабли жараёндан четлаштирилди.
Кўриб чиқилган аризалар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Давлат комиссиясига тақдим этилди.
Изоҳ (0)