Калифорния штатининг Бейкерсфилд шаҳридаги Chef’s Choice Таиланд ошхонаси 4 октябрга қадар ёпиқ бўлади. Бу ҳақидаги эълон ошхона эшигига ёпиштириб қўйилган. Ушбу эълон Reddit’да пайдо бўлди ва онлайн ОАВларнинг эътиборини тортди, деб хабар берди TJournal.
Муассаса маъмуриятининг тушунтиришича, улар ҳар куз фаслида икки ҳафтага ресторанни ёпишади. Бунга сабаб бош ошпаз Таиландга, ўз оиласининг ёнига бориб келади.
У Chef’s Choice’га келгунига қадар оиласини 15 йил давомида кўрмаган, бироқ у бизга қўшилганидан кейин ошпазимизнинг мунтазам яқинларини кўриб келиши учун имконият яратиб беришга қарор қилдик.Reddit фойдаланувчилари маъмуриятнинг ушбу қарорини инсонийлик жиҳатидан тўғри деб баҳолашди ва бу бош ошпаз ўз раҳбарларига миннатдорчилик сифатида янада яхшироқ ишлашига туртки бўлиши мумкинлигини таъкидлашди.Chef’s Choice раҳбарияти
Изоҳ (0)