Буюк Британия полицияси Лондон метрополитенининг «Парсонс-Грин» бекатида уюштирилган терактга алоқадорликда гумондор еттинчи шахсни ушлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Скотленд-Ярд баёнотига кўра, 20 ёшли йигит Кардиффда ушланган. Унинг шахсияти ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот тақдим этилмади.
Портлаш 15 сентябрь куни амалга оширилган эди. Унинг оқибатида 30 киши жароҳатланди.
Изоҳ (0)