Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ироқ Курдистони мустақиллиги масаласида ўтказилаётган онлайн овоз бериш жараёнида биринчи бўлиб Хитойда истиқомат қилувчи курд тадбиркор овоз берди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.

Курдистон Олий мустақил сайлов комиссиясидан маълум қилишларича, мазкур онлайн овоз бериш жараёни Ироқ Курдистони ёки «Курдистондан ташқаридаги курд ҳудудлари» резиденти мақомига эга ва айни вақтда хорижда бўлиб турган Ироқ фуқаролари учун мўлжалланган.

Биринчи овоз Хитойнинг Чжецзян вилояти, Иу шаҳридан келган. Овоз 15 йилдан бери Хитойда истиқомат қилувчи асли курд бизнесмен — Сабор Ҳайдар Бозор томонидан берилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар