Хитойнинг Цзянси провинциясидаги фейерверк ишлаб чиқарувчи заводда портлаш рўй берди. Бунинг оқибатида етти киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «РИА Новости».
Воқеа 22 сентябрь куни Шанли уездида, Пинсян шаҳри яқинида юз берди.
Дастлабки маълумотларга қараганда, маҳаллий маъмурият текширув чоғида аниқланган носозликлар туфайли завод фаолиятини тўхтатишга қарор қилган. Корхона таҳдидларни тўлиқ бартараф қилгунга қадар ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатиши лозим эди.
Аммо ўша куни кечки соатларда корхона ходимлари белгиланган тартибни бузиб, ишни қайта бошлаб юборган. Бунинг оқибатида портлаш юз берган.
Изоҳ (0)