Бозор ва дўконларда маҳсулотлар баъзида одатдаги нархдан анча арзон сотилаётганига кўпчилик гувоҳ бўлган. Аксарият ҳолларда бунинг сабаби битта — сотилаётган маҳсулот асл эмас…
Кўпчилик бундай қалбаки маҳсулотлари фақатгина Хитойдан олиб келинади деб ўйлайди, аммо машҳур брендлар, товар белгилари ва дизайнни кўчириш, қалбакилаштириш ҳолатлари Ўзбекистон бозорларида ҳам ҳар қадамда учраб келмоқда. Мисол учун, «Ўрикзор» бозоридаги аҳвол:
Бунинг устига баъзи бир «тадбиркор»лар дори-дармонларни ҳам қалбакилаштириш орқали пул ишлашга киришган. Ижтимоий тармоқларда бу мавзулар бир неча маротаба кўтарилганига гувоҳ бўлганмиз.
Ўзбекистонда тадбиркорларга яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланиш ўрнига, бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам бировларнинг меҳнати орқасидан яратилган маҳсулотнинг кўринишини ва номланишини кўчириб фойда кўришни кўзлаган қўштирноқ ичидаги «тадбиркор»лар йўқ эмас.
Албатта, жойлардаги прокуратура, ички ишлар, солиқ идоралари ходимлари бу ноқонуний иш билан шуғулланётганларни аниқлаб, қилмишига яраша жазога тортмоқда.
Бундай иллатни бутунлай таг-томири билан йўқ қилиш учун истеъмолчиларга харид қилаётган маҳсулотининг сифатини ва ҳақиқийлигини аниқлашнинг осон йўли яратилиб берилса, қалбаки ва сифатсиз маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини ва сотилишини кескин камайтириш мумкин.
Бугунги кунда Texno Dargoh хусусий корхонаси томонидан таклиф этилаётган Verum QR иловаси ушбу муаммони юқори технологиялардан фойдаланган ҳолда бартараф этишда ёрдам беради.
Verum QR иловаси деярли ҳар бир инсоннинг беминнат хизматчисига айланган мобил телефонга Play Market ёки AppStore тизими орқали ўрнатган ҳолда ундан осон фойдаланиш мумкин.
QR-код орқали ишлайдиган ушбу дастурий таъминот Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги томонидан рўйхатга олинган бўлиб, илова орқали ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотининг омборхонадан бошлаб истеъмолчига етиб боргунга қадар назорат қилиши мумкин. Истеъмолчи эса ўзи сотиб олаётган маҳсулот асл нусхалигига ишонч ҳосил қилиб, маҳсулотнинг тавсия этиладиган нархи, унинг таркиби, қўллаш ёки истеъмол қилиш йўриқномаси, ишлаб чиқарувчи корхона хақидаги маълумотларга юқори тезликда ўзига қулай бўлган усулда — мобил телефон экранига, SMS ёки овозли хабар орқали олиш имкониятига эга бўлади.
Ушбу замонавий иловадан фойдаланиш натижасида истеъмолчи қалбаки ва сифатсиз маҳсулотдан сақланишига, шу билан бирга, ишлаб чиқарувчи эса истеъмолчилар орасида ўз маҳсулотига бўлган ишончни мустаҳкамлашга ва бозордаги мавқеи кўтарилишига эришади.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)