Каталония мухтор полицияси Испания ИИВнинг бевосита бошқарувига ўтказилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
El Pais газетасига кўра, Испания марказий ҳукумати раҳбари Мариано Рахой Каталония мустақиллиги бўйича референдум ўтказилишига саккиз кун қолганда шундай қарорга келган.Бу ўзгаришдан сўнг Каталония ҳудудидаги барча ҳуқуқ-тартибот органлари бевосита Мадридга бўйсунади, яъни улар референдумни қўллаб-қувватлай олмайди, балки унга тўсқинлик қилишда қўлланилиши мумкин, деб аниқлаштиради нашр.
Изоҳ (0)