Муҳандис Колин Ферз эски BMW автомобилини ҳаракатланувчи жакузига айлантирди. Салони илиқ сувга тўла машина синови акс этган видео кашфиётчининг YouTube’даги каналида эълон қилинди.
Ферз 1989 йили ишлаб чиқарилган машинадаги барча тирқишларни ёпиб ташлади, бу билан суюқлик двигателга ва бошқа муҳим компонентларга кирмаслиги, шунингдек, кузовдан чиқиб кетмаслиги таъминланди. У симларни намланмайдиган плёнка билан ўради, шунингдек, илгак пружиналарини кучайтириб, улар ичидаги сув туфайли 1–2 тоннага ошган машина вазнини кўтара олишига эришди. Кабина полига двигателни совутиш тизимига уланган радиаторлар ўрнатилди.
Муҳандис машинани иккита ҳаво пуркагич билан таъминлади — улар кўпиклар чиқаради. Шунингдек, юкхонада барбекю ўрнатилди. Ниҳоят, корпусни яшил газон билан қоплади.
Шу модификациялардан сўнг Ферз дўсти билан жакузи-автомобилда тест-драйв ўтказди.
Изоҳ (0)