Туркия армияси Сурия ҳудудига ҳарбий техника олиб киришни бошлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, ушбу техника Идлибдаги деэскалация зонасида хавфсизликни таъминлашга жалб этилади.
Маҳаллий матбуотда Жилвагўзи чегара пунктини тарк этаётган юк машиналари фотосуратларини чоп этди. Айтилишича, юк машиналарига юкланган ҳарбий техникани оралиқ зонада жанговар гуруҳлар кутиб олади.
Май ойидан буён Сурияда тўртта деэскалация зонаси ташкил этилди.
Изоҳ (0)