• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Навбатларда туриш санъати

    Ким нима дейишидан қатъи назар, биз, шукрки, тўқлик замонида яшамоқдамиз. Катта авлод нон кутиб соатлаб навбатда туришлар, ўрта авлод эса — гўшт учун шовқин-суронли навбатлар ҳақида сўзлаб бераётганда ҳозирги ёшлар ҳайрат билан бош чайқайди, холос. У вақтлар ортда қолгани эса яхши бўлди.

    Тўқлик замонида навбатлар ҳам бошқача, одамлар ҳам. Бугун сиз билан замонавий шароитларда навбатда туриш санъати ҳақида гаплашамиз. Ҳа, ҳатто ривожланган мамлакатларда ҳам навбатлар бўлади. 3 ноябрда 999 долларлик янги iPhone Х смартфонига қанақа навбатлар бўлишини ҳали кўрасиз.

    Навбатда туриш қобилияти — ҳақиқий санъат деб бекорга айтмадим. Навбатлар ҳақида мақола ёзишга аҳд қилганимда, шунчаки ҳаммамизга таниш бўлган, аэропортлар, йўналишли таксилар, метро кассалари ёнидаги тиқилинч ва ур-йиқитларни санаб ўтмоқчи эдим. Бироқ мавзу билан чуқурроқ танишишни бошлаганимдан кейин қайси халқлар навбатда қандай туришини ўрганадиган алоҳида илм-фан тармоқлари борлигини билдим. Нотаниш кимсалар бир-бирини биринчи ва эҳтимол, сўнгги марта кўриб турган ҳолда норасмий, аммо барқарор тартибга риоя қиладиган навбат тушунчасини ижтимоий-психологик тадқиқ қилиш билан шуғулланишар экан.

    Балки ҳайрон қоларсиз, лекин хотиржамлик билан, обрў сақлаган ҳолда навбатда туриш жамиятнинг ижтимоий барқарорлиги кўрсаткичларидан бири саналади. Бундан ортиқ эмас, аммо кам ҳам эмас.

    Ўзбекистонда худди Испаниядаги каби навбат тизими қўлланилишини билиш қизиқарли бўлди. У ¿Quién es último? («Ким охирги?») деб номланади. Ростан ҳам, биздагининг айни ўзи. Бир тўп одам сомса ёки гумма учун навбатда турганида, биз яқин келиб, «Ким охирги?» деб сўраймиз. Испанияликларнинг ташқи қиёфа жиҳатидан бизга ўхҳаши бекорга эмас. Аммо биз доим ҳам сўрайвермаймиз.

    Зиёда Р. шундай ёзади:

    «Эрталаб икки фарзандим билан сомсага навбатда тургандим. Мен иккинчиман. Иккита кап-катта эркак келиб, навбатсиз сомса сўради. Сотувчи: «Олдинда одам бор», — деди. Шу пайт менинг навбатим келди, бироқ эркак мендан олдин дарчага суқилди: «Иккита сомсадан шундай солиб беринг». Сотувчи аёл сомса солиб берди, мен эса иккита ёш болам билан буни кўриб туриб, ҳеч нарса қила олмадим».

    Девдай-девдай бу икки эркак «безбетнинг ҳуқуқи»ни даъво қилиб, болаларга қандай ўрнак кўрсатди? Мен атайлаб «кучлининг ҳуқуқи» демадим. Улар ҳеч ҳам кучли эмас. Тасаввур қилинг, бу иккита ёш болали нозик аёл эмас, оғир вазнли боксчи бўлганида, улар навбатсиз суқилармиди? Фантазиям учун бир қошиқ қонимдан кечингку-я, навбатда мамлакат Президенти турган бўлса-чи?

    Қизиқ бир фикрни ўқиб қолдим: «Навбат — бу ўз-ўзидан ташкил топган ижтимоий институт, ўз шараф кодексига, ҳуқуқ ва мажбуриятлар декларациясига, конституциясига ва шафқатсиз жазолаш тизимига эга бўлган давлат ичидаги давлатга ўхшаган нарса»*.

    Яъни навбат одамларнинг кичик, вақтинчалик ҳамжамияти бўлиб, улар ўз навбатини сабр билан кутиб туришга сўзсиз розилик берган ва навбатсиз суқилишга уринганларни ёқтирмайди. Биз навбатсиз ўтиб кетишга уринишларни қабул қилишимиз қанчалик оғир эканлигини пайқаганмисиз? Агар тартиб бузилса, чиройли ва олижаноб ҳолатда турган навбат бир дақиқадаёқ ўз йўлидаги ҳамма нарсани йўқ қилиб юборишга қодир оломонга айланади.

    1946 йилда бир британиялик ёзувчи** шундай деган экан: «Европада одамлар автобус кутиб, бекат атрофида мақсадсиз айланиб юради. Автобус келганида эса улар бирваракайига унга интилади.

    Инглиз, ҳатто у бир ўзи турган бўлса ҳам, одоб сақлаб, бир кишидан иборат тартибли навбатни ҳосил қилади».

    Мен буни ўртоғим Асрор Юсуповга айтиб берганимда, у: «Ўзбекистонлик эса ҳатто бир ўзи турган бўлса ҳам, турткилашади, сўкишади ва итариб-итариб олдинга ўтиб олади», — дея маъюслик билан ҳазил қилди. Бу ҳазил, аммо унда ҳақиқат кўп.

    Ўзбекистондаги уяли компанияларда ва банкларда яхши нарса йўлга қўйилган: у ерда электрон навбат рақамлари туширилган талонлар берилади. Аммо буни ҳамма жойда ҳам қўллаб бўлмайди. Гумма ёки йўналишли таксига навбатларда қанақа талонлар ҳақида гапириш мумкин? Бу ерда энди ички маданият, тарбия ва фаросат масаласи олдинга чиқади.

    Эсимда, Лондонда Hatchards китоб дўкони ёнида мен бутунлай беихтиёр, инстинкт тарзида  ердан кулча бўлагини олиб, ҳеч ким оёғи билан босмаслиги учун четга қўйиб қўйдим. Ишончим комилки, сиз ҳам шундай иш тутасиз. Бизни Ўзбекистонда болаликдан шундай тарбиялашган. Биз ўзимизни уйда ҳам, чет элда ҳам шундай тутамиз. Демакки, навбатларда туриш санъати ҳам болаликдан сингдирилиши керак. Ҳеч кимга: бошқаларга ҳам, ўзингизга ҳам, фарзандларингизга ҳам ҳеч қаерда навбатсиз ўтиб кетишига йўл қўйманг.

    Хайрият, нон учун навбатлар йўқ. Мен бизда навбатлар фақат музейлар, кўргазмалар, театр ва концертларда, янги ақлли ва қизиқарли китоблар тақдимотларида бўлиши тарафдориман. Чиройли, бир текис, тинчгина ва ақлли навбатлар.

    Шундай бўлсинки, инглизлар бизнинг навбатларда обрў билан туриш қобилиятимизни кўриб: «Бу ерда одамлар навбатда туриш санъатини мукаммал ўзлаштириб олибди, Лондондан ҳам ўтиб кетишибди!» — деб қолсин.

    *Ольга Андреева, публицист.

    **Жорж Майкс (Микеш), келиб чиқиши венгриялик бўлган ёзувчи.

    Бахтиёр Насимов,«Дарё» шарҳловчиси

    21.09.2017, 08:21   Изоҳ (0)   33688
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    “Ўзбекистонда бизнес муҳити сезиларли даражада яхшиланмоқда” — Акмал Примкулов

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:00

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25

    “Фаолиятим давомида мен ҳеч қачон баҳона қилмаганман”. Чалхонўғлу – Лаутаронинг сўзларига жавоб берди

    Спорт | 1 июл, 21:21

    Миллий рассомлик ва дизайн институтини битирган мутахассисларга мактабларда тасвирий санъат фанидан дарс ўтишга рухсат берилади

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.