Миллий матбуот марказида 21 сентябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг жорий йил 5 июль куни ватандошлар билан тўғридан-тўғри мулоқоти чоғида билдирилган муаммолар ва таклиф-мулоҳазалар бўйича миллий ва хорижий ОАВ вакиллари ҳамда кенг жамоатчиликни хабардор қилишга бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда Ўзбекистонда узоқ йиллар мобайнида яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон фуқаролигини олиш тартибининг соддалаштирилгани боис, ўтган давр мобайнида 835 нафар фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилгани айтиб ўтилди.
Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтмоқчиманки, 1991 йилдан 2007 йилгача 482 нафар фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган бўлса, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 7 та фармон имзоланиб, 835 нафар фуқаро Ўзбекистон фуқаролигини олган.Улуғбек Тошхўжаев, Ўзбекистон ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари
Изоҳ (0)