Доминикан республикаси расмийлари мамлакат ҳудудига «Мария» тўфонининг яқинлашиши муносабати билан 22 провинцияда таҳдиднинг максимал — қизил даражасини жорий этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Бундан ташқари, мамлакатнинг 32 провинциясида таҳдид мавжуд. Улардан бештасида таҳдиднинг ўрта — сариқ даражаси жорий этилди.
Илгари АҚШ тўфонлардан огоҳлантириш миллий маркази «Мария» заифлашиб, учинчи даражага тушганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)