АҚШнинг Walmart дўконлар тармоғи асосчиси Сэм Уолтоннинг меросхўри, 67 ёшли Алиса Уолтон жаҳоннинг энг бой аёлига айланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Бир муддат илгари франциялик миллиардер, L‘Oreal компанияси эгаларидан бири Лилиан Беттанкур 94 ёшида вафот этгани маълум қилинган эди. 44,7 миллиард доллар давлатга эга аёл жаҳоннинг энг бой аёли саналар, Forbes версияси бўйича эса дунёнинг энг бой инсонлари рўйхатида 14-ўринни эгаллар эди.
Унинг вафотидан сўнг аёллар ўртасидаги биринчилик Алиса Уолтонга насиб этди.
Уолтон хоним жаҳоннинг энг бой инсонлари рўйхатида 17-ўринда туради. Унинг бойлиги 33,8 миллиард долларга тенг.
Алиса — Walmart асосчисининг ягона қизи. Компания таркибида ишлаган ака-укаларидан фарқли равишда, у санъат соҳасидаги лойиҳалар билан шуғулланади.
Изоҳ (0)