Молдова ҳукумати мамлакат президенти Игорь Додон БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида нутқ сўзлашига тўсқинлик қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Ион Чебан баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Европага хайрихоҳ бўлган партиялардан иборат ҳукмрон коалиция томонидан тузилган ҳукумат ташқи ишлар ва Европа интеграцияси вазирлиги орқали президент БМТда нутқ сўзлашига тўсқинлик қилиш учун барча ишни амалга оширди. Мамлакат номидан, умумқабул қилинган қоидаларга зид равишда, бош вазир Павел Филип иштирок этади», — деди Чебан.
Унинг сўзларига қараганда, вазирлар маҳкамаси шу йўл билан халқаро ташкилот минбарини Россияга қарши чиқиш учун ишлатишга қарор қилган. Шунингдек, бу билан улар «европапараст коалициянинг тушкун рейтингини кўтариш»га уринган.
Чебан, шунингдек, президентга мухолиф ҳукумат БМТ Бош Ассамблеяси сессияси кун тартибига тан олинмаган Днестрбўйи республикаси ҳудудидан Россия қўшинларининг чиқарилишини киритишга уринганини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)