БМТ Хавфсизлик кенгаши террорчиларнинг Яқин Шарқдаги мағлубиятидан сўнг ИШИДнинг Осиё ва дунёнинг бошқа ҳудудларига кўчишини реал таҳдид деб ҳисоблайди. Бу ҳақда БМТнинг терроризмга қарши курашиш бюроси раҳбари, БМТ бош котиби ўринбосари Владимир Воронков маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
«Бундай таҳдид мавжуд. Хавфсизлик кенгаши террорчилар Ироқда мағлуб бўлаётганлиги туфайли уларнинг чегаралар орқали ҳаракати бошланганлигини таъкидлаган эди. Улар турли ҳудудларга кўчмоқда. Бунинг олдини олиш БМТ аксилтеррорчилик йўналишидаги асосий вазифалардан бирига айланмоқда», — дейди Воронков.
БМТнинг яқинда ташкил этилган аксилтеррорчилик бошқармаси раҳбари ташкилот терроризмга қарши курашнинг халқаро ҳаракатларини мувофиқлаштириш билан фаол шуғулланаётганлигини таъкидлаб ўтди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)