Хитойлик олимлар кашф қилган янги технология чўл ҳудудларини унумдор ерга айлантириш имконини беради. Ярим йиллик тадқиқот давомида Чунсиндаги Сзяотун университети мутахассислари Ички Мўғулистоннинг 200 гектар қурғоқчил ерида ўзига хос воҳа яратди, деб хабар беради Meduza.
Ички Мўғулистонда бешта чўл жойлашган, минтақанинг ярмидан кўпроғи чўлдан иборат. Хитой ўрмонларининг энг катта қисми ҳам шу ерда жойлашган бўлиб, 248700 квадрат километр майдонни эгаллайди. Вазият ёмонлашиб, ўрмонлар қисқариши ва чўллашишнинг олдини олиш учун олимлар махсус паста ишлаб чиқди. Ушбу паста ўсимликлар деворларида жойлашадиган моддадан иборат бўлиб, ҳаво ва озиқ моддаларни ушлаб туришга хизмат қилади.
Олти ой давомида 200 гектар чўл маккажўҳори, помидо каби маҳсулотлар берадиган плантацияларга айланди. Айни пайтда ўрмонларни қайта тирилтириш лойиҳаси ишга туширилмоқда, у уч йил ичида чўл ерларининг 50 фоизида дарахтларнинг қайта жонланишига хизмат қилади.
Олимлар лойиҳани янада кенгайтиришни режалаштирмоқда. Улар яна 200 гектар чўлни воҳага айлантирмоқчи. Яқин йилларда 13 минг гектар ер воҳага айлантирилади.
Изоҳ (0)