АҚШнинг Орегона штатида қўнаётган самолёт иккита буғу билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Биринчи буғу Неҳалем-Бей боғидаги аэродромнинг учиш-қўниш йўлагига бир моторли икки ўриндиқли Van's Aircraft RV-8 самолёти қўнаётган вақтда чиқиб кетган. Учувчи ҳайвон билан тўқнашишдан қочишга ҳаракат қилган, бироқ етарлича баландликка кўтарила олмаган ва ҳайвонни пропеллер ва шасси билан уриб юборган. Шундан сўнг самолётнинг қаршисидан яна бир буғу чиққан ва самолётнинг чап қанотига урилган.
Иккала буғу ҳам ўлган. Учувчи ва йўловчи жароҳат олмаган, бироқ самолёт жиддий зарар кўрган.
Изоҳ (0)