Россиялик мухолиф сиёсатчи Алексей Навальний яна бир сиёсий жанжалга аралашиб қолди, деб хабар беради Meduza.
Москва Люблино туман суди сиёсатчи ҳамда унинг раҳбарлигидаги Коррупцияга қарши кураш жамғармаси устидан киритилган шикоятни кўриб чиқиб, ташкилот томонидан суратга олинган «У сизга Димон эмас» номли ҳужжатли фильмнинг айрим парчаларини олиб ташлаш бўйича ҳукм чиқарди.
Фильм Россия бош вазири Дмитрий Медведевга бағишланган. Унда ҳукумат раҳбарининг коррупцион схемаларга алоқадорлиги хусусида сўз юритилади.
Медведевнинг курсдоши Илья Елисеев раҳбарлигидаги «Соцгоспроект» жамғармаси Навальний устидан шикоят қилиб, фильмнинг айрим парчаларини олиб ташлашни талаб қилган эди.
Навальний суд қарорини бажаришдан бош тортди. Унинг вакиллари суд қарори устидан апелляция киритилишини маълум қилди.
Изоҳ (0)